Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ва Қонликўл туманлари бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди.

Жумладан, “N.L.” МЧЖ дорихонаси  раҳбари Г.Н. ва “R.P.H.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси М.Т. фуқаролар Б.Е. ва М.Т.га 2 турдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 2,8 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси  билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири