Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 2023 йил 11 июндаги қарорига асосан, “Gulleneber Xalqabad” масъулияти чекланган жамиятдан акциядорлик-тижорат “Халқ банки” фойдасига 1 миллиард 525 миллион сўм ундириш белгиланган.
Қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш ҳақида бир неча бор огоҳлантириш берилган ва 1,5 миллиард сўмлик қарз учун унга тегишли бўлган Кегейли тумани Халқабад гузари кўчасида жойлашган қиймати 1,6 миллиард сўм бўлган бино Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган кўчмас мулк электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган. Аукцион савдоларида бинога харидор топилмаганлиги сабабли ушбу мулк қарздорлик эвазига жорий йилнинг 18-апрель куни акциядорлик-тижорат “Халқ банк” балансига ўтказилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири