irmatov3.jpg
 
Ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам, ФИФА рефериси Равшан Эрматов Россияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида қатнашаётганидан хабарингиз бор. 
Унинг ушбу мундиалдаги дастлабки бошқарадиган баҳси 2-турдаги “Д” гуруҳидан ўрин олган Аргентина – Хорватия учрашуви этиб белгиланди. Бу ҳақда ФИФАнинг расмий сайтида эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Р. Эрматов бундан олдинги жаҳон чемпионатларида умумий 9 та ўйин бошқариб, италиялик Перлуиджи Коллинанинг (8 та) рекордини янгилаганди.

 

ЎзА