Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад Ал Бусаидий Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Фаластин масаласи асосий масала экани, минтақадаги кескинликни камайтириш, турли муаммолар ва можароларни ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Бу ҳақда Ўмон ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
– Биз минтақадаги кескинликни камайтириш ва турли муаммолар ва можароларни ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз, – деди мулозим.
Ўмон ташқи сиёсат идораси раҳбарининг таъкидлашича, унинг эронлик ҳамкасби билан учрашуви кун тартиби минтақада юз бераётган турли ўзгаришлар бўйича фикр алмашиш, маслаҳатлашиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, вазиятни тинчлантириш ва кескинликни камайтириш, турли масалалар ва можароларга муваффақиятли ечим топишдан иборат.
Ўз навбатида, Абдуллоҳиён икки давлат ҳамкорлигида минтақа ва дунёда муҳим ўринларни эгаллаш бўйича юқори даражада маслаҳатлашувлар олиб бораётгани, томонлар ўртасида урушни тўхтатиш зарурати бўйича келишув борлигини таъкидлади.