Мажбурий ижро бюроси хизмати йўлга қўйилгандан буён Қорақалпоғистон Республикасида электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан жами 559 млрд сўм, ижро ҳужжатлари  бўйича 782 млрд сўм, 11 ой якунига кура жами 1 трлн 341 млрд сўм ундирилган. Бу ҳақида Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

 

 

Йиғилишда юқорида келтирилган ижобий натижаларга қарамасдан, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимлари томонидан бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар ҳар томонлома таҳлил қилиниб, табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви бўйича ундириш ҳолати, суд ҳужжатлари ва бошқа оганлар ҳужжатларининг ижро этилиши жараёни, ундаги учраётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Соҳада йул қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилганлиги айтилди ва бу бўйича айрим ходимларга интизомий жавобгарлик масаласи  қатъий кўриб чиқилди.

 

 

Жойларда умумий ташкиллаштириш ишларининг ҳолати, бюро ходимларининг тартиб-интизомга риоя этиши, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари билан бир қаторда, Бош прокуратура ва Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати томонидан белгиланган режалар ҳамда берилган топшириқларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашда натижали фаолият кўрсатиш вазифалари белгиланди.

Мажлисда Бюро тизимига илк бор ишга қабул қилинган 39 нафар ходимнинг қасамёд маросими ўтказилиб, Бюро ташкил қилингандан бери шу кунга қадар, фидойи меҳнати, талабчанлиги, ўз хизмат вазифаларига катта жавобгарлик билан қараган 12 нафар ходимга бир маротаба бериладиган пул мукофоти, 20 нафар ходимга Бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси топширилди, шунингдек, Бюро ходимлари эътиборига Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театри актёрлари томонидан “Ғариб-Ошиқ” мусиқий драмаси хавола этилди.

 

 

Е.Қаноатов, ЎзА