Хитой ҳукумати Европанинг олти давлати фуқаролари учун бир томонлама визасиз тартиб жорий этади. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазири Ван И Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши 14-сессияси иккинчи йиғилиши доирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.
– Хитой 14 мартдан бошлаб Швейцария, Ирландия, Венгрия, Австрия, Бельгия ва Люксембург учун визасиз синов режимини амалга киритади, – деди Ван И. – Мамлакатимиз хитойлик ва чет эллик кадрлар алмашинувини осонлаштириш, жумладан тўлов хизмати турини кўпайтириш билан боғлиқ ташаббусларни илгари суришда давом этади.
Хитой ҳукумати 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо беш давлат – Испания, Италия, Нидерландия, Франция ва Германия фуқаролари учун бир томонлама визасиз режим жорий қилган эди.