Беларусь Президенти Александр Лукашенко давлат идораларининг тинч шароитдаги фаолиятини ҳарбий даврга ўтказиш тартибини такомиллаштириш кўзда тутилган фармонни имзолади, деб хабар тарқатди ушбу давлат раҳбари матбуот хизмати.
– Ҳужжат давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ўзгартириш қоидасини такомиллаштиради, ҳарбий-сиёсий шароит ўзгаришини ҳисобга олиб, миллий хавфсизликка таҳдид пайдо бўлганда ўзаро келишилган ва самарали ҳаракат олиб борилишини таъминлайди, – дейилган ахборотда.