Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тоқаев 18-19 январь кунлари расмий ташриф билан Италия ва Ватиканда бўлади, дея хабар берди ахборот ҳамкоримиз “Казинформ”.

Ташрифнинг биринчи куни давлат раҳбари Рим шаҳрида Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазир  Жоржия Мелони билан музокаралар ўтказади.

Шунингдек, Президентнинг “Қозоғистон – Италия” сармоявий давра суҳбатида иштирок этиши, қатор йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Қосим-Жомарт Тоқаев ташрифнинг иккинчи куни Ватиканда Рим папаси Франциск билан учрашади. Қолаверса, Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) штаб-квартираларига ташриф буюриши ҳам кўзда тутилган.

Б.Худойбердиев, ЎзА