Швеция НАТОга аъзо бўлиш жараёнида қатор жиддий қадамларни ташлади, Анқара ушбу ҳаракатлар давомли бўлишига умид қилади, деб таъкидлади Туркия президентининг бош маслаҳатчиси, элчи Акиф Чиғатой Қилич.
Туркия парламентининг хорижий ишлар бўйича комиссияси сешанба куни кўпчилик овоз билан Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни маъқуллади. Айни пайтда ҳужжат кўриб чиқиш учун парламентга жўнатилган.
“Швеция ўзининг қонунчилигига ҳамда конституциясига ўзгартишлар киритди. НАТОнинг Мадрид саммитидан кейин Швеция ушбу йўналишда жиддий қадамларни ташлади. Биз бундай ўзгаришлар янада кўпроқ бўлишига умид қиламиз. Қонун лойиҳаси парламент комиссияси томонидан қабул қилинган, сўнгги сўзни Бош ассамблея айтади”, – деган бош маслаҳатчи TRT Haber телеканалига берган интервьюсида.