AҚШда Apple Watch Ultra 2 ва Apple Watch Series 9 сўнгги ақлли соатлари сотилиши тақиқланди.
Президент Жо Байден маъмурияти AҚШ Халқаро савдо комиссиясининг (USITC) қондаги кислород миқдорини ўлчаш фунциясига эга Apple Watch ақлли соатларининг патентни бузувчи мамлакатда сотилишини таъқиқлаш ҳақидаги қарорига вето қўйишдан бош тортди. Оқ уй раҳбари USITC қарорига 25 декабргача вето қўйиши мумкин.
Гап қондаги кислород миқдорини ўлчаш учун технологиядан фойдаланадиган Apple Watch ҳақида бормоқда. Патентнинг бузилиши бўйича даъво тўрт йил олдин Калифорнияда жойлашган тиббий мониторинг технологияси компанияси “Masimo” томонидан берилган.
AҚШ Савдо Вакиллиги идораси (USITC) USITC “Apple” Aмериканинг “Masimo” ва “Cercacor Laboratories” компанияларининг иккита патентини бузганлигини аниқлади.
Пухта маслаҳатлашувлардан сўнг, USITC қарори бекор қилинмаслигига қарор қилинди ва бугундан бошлаб у якуний бўлди, дейилади хабарда.
Apple вакилининг айтишича, компания тақиқ бўйича AҚШнинг Вашингтондаги Федерал Aпелляция судига шикоят қилган.
Компания тақиқни ҳеч бўлмаганда AҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати ўз соатларининг версиялари Masimo патентларини бузадими ёки йўқлигини ҳал қилмагунча тўхтатиб туришни сўради. Божхона қарорни 12 январда қабул қилиши кутилмоқда, деди компания.
ЎзА