Жанубий Корея Шимолий Корея томонидан ортиб бораётган ҳарбий таҳдидга жавобан АҚШдан яна 20 та F-35A қирувчи самолёт сотиб олиш бўйича шартнома имзолади, деб хабар тарқатди “Рёнхап” агентлиги Мудофаа харидлари дастури маъмурияти (ДАПА)га таяниб.
Хабарда айтилишича, 8 декабрда “Lockheed Martin” компанияси билан жанговар самолётларни харид қилиш бўйича шартнома имзоланган.
DAPA маълумотларига кўра, янги F-35A самолётлари 2027 йилдан етказиб берила бошлайди. Машинанинг жанговар имкониятлари ва хавфсизликни таъминлаш вазифалари анча кучайтирилган.
Жанубий Корея ҳарбий ҳаво кучлари АҚШдан 2019-2022 йилларда 39 та F-35A қирувчи самолётларини сотиб олган эди.
«Рёнхап» агентлигининг маълум қилишича, Жанубий Корея ҳозиргача 410 та қирувчи самолётга эга. Шимолий Кореяда эса тахминан 810 та жанговар самолёт бор, бироқ БМТ санкциялари туфайли уларнинг фойдаланиш даражаси анча пасайган. Пхеньяннинг энг илғор самолёти 1970 йилларда ишлаб чиқарилган МиГ-29 ҳисобланади, дейилади хабарда.