Беш кун ичида чамаси 50 минг муҳожир ноқонуний тарзда АҚШга кириб келган, деб хабар беради “РИА Новости” “CBS” телеканали берган маълумотларга таяниб.
Миграциянинг янги рекордлари бутун жанубий чегарасида ва бошпана қидирувчиларни оммавий тарзда олиб кетилаётган Американинг йирик шаҳарларида билинмоқда.
Атиги беш кун ичида чегара патруллари қарийб 50 минг мигрантни расмийлаштирди. Уларнинг ҳаммаси АҚШга ноқонуний йўл билан кириб келган, дейилади репортажда. Ушбу давр ичида кунлик миграция рақамлари уч марта 10 минг кишидан ошди.
Ўтган ой бу кўрсаткич ўртача 6,4 минг кишини ташкил этган. Айни пайтда яна1,5 минг мухожир расмий тарзда чегара ўтказиш пунктларида расмийлаштирилмоқда. Америка ҳукумати миграция сиёсатини кескинлаштириш ва Мексика билан чегарани қўриқлашни кучайтиришни кўзда тутган.
Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА