Қирғизистон ва Тожикистон топографик ишчи гуруҳлари икки давлат чегарасининг яна 11,88 километри бўйича келишиб олди, дея хабар бермоқда “Казинформ”.

Бўстонда 17-23 декабрь кунлари Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласи бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда томонлар 11,88 км умумий чегарани аниқлаб олдилар.

Қирғиз Республикаси ҳудудида бўлиб ўтадиган кейинги учрашувда қолган ҳудудларни тавсифлаш устида иш давом эттирилади. Учрашув якуни бўйича тегишли баённома имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Қирғизистон умумий чегараси 970 километр. Aйни пайт алоқа чизиғининг бир неча юз километри ноаниқ ёки белгиланмаган. Йиғилишлар икки ҳудудда навбатма-навбат ўтказилмоқда.

ЎзА