Боткен шаҳрида Тожикистон ва Қирғиз Республикалари ҳукумат делегациялари ҳамраислари Саймўмин Ятимов ва Қамчибек Ташиев ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ховар” ахборот агентлиги маълум қилган.

Мулоқот давомида топографик-ҳуқуқий ишчи гуруҳлари томонидан тожик-қирғиз чегарасини аниқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижаси муҳокама қилинди. Қолган участкаларда Тожикистон – Қирғизистон давлат чегараси лойиҳа чизиғини тавсифлаш ишини тезроқ якунлаш бўйича аниқ кўрсатма берилди. Шунингдек, контакт линияси лойиҳасини якунлаш масаласига ҳам тўхталиб, алоҳида участкалар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Тожикистон ва Қирғизистон умумий чегараси 970 км. Aйни пайт алоқа чизиғининг бир неча юз километри ҳали аниқланмаган ёки белгиланмаган. Учрашувлар томонлар ҳудудида навбат билан ўтказилади.

ЎзА