“Aнадолу” агентлиги хабарига кўра, Исроил ҳарбий самолёти Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус ва Рафоҳ шаҳарларини боғловчи сув қувурини тўпга тутди.

Жадал ҳаво ҳужуми уюштирилиб, ҳудуддаги асосий йўл бутунлай яроқсиз ҳолга келтирилди. Натижада шаҳарлар орасида автомобиль қатнови тўхтади.

Асосий йўл ва сув қувури бомбаланиши Исроил Хон Юнус қамалини кучайтираётгани, сув таъминотини тўхтатаётгани, ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари шаҳарга етиб боришига тўсқинлик қилаётганини англатади.

Хон Юнусда Ғазо ва Шимолий Ғазодан кўчирилган юз минглаб фаластинлик бор. Ҳозир сектордаги энг гавжум ҳисобланган бу шаҳарда, тахминан, 600 минг киши истиқомат қилади.

ЎзА