Юк ташиш кўп йиллардан бери глобал иқлим кун тартибидан четда қолиб келаётган масала ҳисобланади. Зеро, эмиссия, деярли, авиация каби кенг кўламли бўлишига қарамай, бутунлай тартибга солинмайди – глобал чиқиндининг 3 фоизи жами юк ташиш жараёнига тўғри келади.
Ўтган ёзда Европа Иттифоқи ҳаво эмиссиясини 2050 йилга қадар 80 фоиз камайтириш, шу билан бирга юк ташишни ҳам қисқартириш таклифини киритди. Ўзгарувчан юк ташиш саноатига нисбатан босим янги ёнилғи турларини қидиришни тақозо этмоқда.
“AзерТAЖ” хабар беришича, Швециянинг “Liquid Wind” компанияси ушбу соҳага сармоя киритиб, мамлакат шимолидаги Эрншёльдсвик шаҳрида кемалар учун электрон ёнилғи чиқарадиган завод қуришни режалаштирмоқда.
Лойиҳага Билл Гейтс қўшилди. Aмерикалик тадбиркорнинг йирик жамғармаси – “Breakthrough Energy” ғоянинг 15 фоизини сотиб олиб, иқлим инқирозини ҳал қилиш учун технологияга сармоя киритишини эълон қилди. Махсус технология асосида метанол ишлаб чиқариш учун когенерация заводида олинган электр энергияси, сув ва карбонат ангидридни бирлаштириб, денгиз ёнилғиси сифатида фойдаланиш мумкин. Режага кўра, “Breakthrough” заводи шу ўн йиллик ўрталарида денгиз ёнилғиси ишлаб чиқара бошлайди.
Швеция шимоли бу соҳа учун Еропадаги энг яхши жойлардан бири, чунки, деярли юз фоиз тоза электр энергиясига эга.
– Менга бу лойиҳалар ёқади, – деди Билл Гейтс Дубайдаги “CОP28” иқлим саммитида. – Юк ташиш соҳаси чиқиндидан халос бўлиши жуда қийин ва жуда кўп эмиссия ҳосил қилади.