Туркия дзюдо федерациясининг Анқара шаҳридаги спорт иншоотларида “Spor Toto Superliga” мусобақаси ўтказилди. Унда 300 нафардан ортиқ дзюдочилардан иборат жами 16 та жамоа иштирок этди.
Эътиборлиси Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова Суперлигада ўз жамоаси “Галатасарай” билан ғолиб бўлди. Шунингдек, терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Шаҳрам Аҳадов ҳам беллашувларда муваффақиятли иштирок этиб, бош совринга эга чиқди.
Маълумот учун, мазкур ички мусобақа Европа чемпионлар лигасига асосий квалификация ҳисобланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА