Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтаётган халқаро турнирни ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ғалаба билан бошлади.
Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида Нигина
россиялик Екатерина Яшинага қарши кортга тушди ва 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучиб, иккинчи босқичга йўл олди.
Маълумот учун, Нигина Абдураимова Бутунжаҳон аёллар теннис уюшмаси рейтингида 244-поғонада бормоқда. Теннисчимиз сўнгги маротаба Португалиянинг Оэйраш шаҳрида теннис бўйича “W60″ тоифасига кирувчи халқаро турнирда бош совринни қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА