Шимолий Македонияга ташриф буюрган НAТО Бош котиби Йенс Столтенберг ХАМАС ва Исроил ўртасидаги келишувни олқишлади ва чоршанба куни Скопьеда иттифоққа аъзо Болқон давлатлари раҳбарлари билан Яқин Шарқдаги инқироз муҳокама қилинишини айтди.

“ХAМAС ва Исроил ўртасида гаровга олинганлар озод қилиниши, зўравонликка чек қўйилиши ва инсонпарварлик ёрдами етказилишига олиб келадиган келишувни олқишлаймиз”, – деди у.

Aввалроқ Фаластиннинг ХAМAС ҳаракати Исроил билан Ғазо секторида тўрт кунлик гуманитар пауза ўрнатиш бўйича келишувга эришилгани ва 150 нафар фаластинлик асир эвазига гаровга олинган 50 нафар исроиллик озод қилинишини эълон қилган эди.