Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибияти 23-26 ноябрь кунлари Шинжон-Уйғур мухтор тумани маркази – Урумчи шаҳрида «2023 – туризм йили” анжуманини ўтказади, деди ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида ташкилот бош котиби Чжан Мин.
ШҲТ Самарқанд саммитида 2023 йилни Туризм йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Чжан Мин ШҲТ давлатлари ҳукумат раҳбарларига ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди. «Инсон капитали ШҲТнинг барқарор ривожланиши учун муҳим омил бўлиб қолади», – дея таъкидлади Чжан Мин. У ташкилот доирасида иқтисодий, гуманитар ва бошқа йўналишларда алмашинувни фаоллаштиришга чақирган.