Ғазо секторини бошқарувчи ХАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хания ярашув бўйича силжиш бўлаётганини маълум қилди. Ҳаракат ўз жавобини Исроил билан олиб борилаётган музокараларда Қатар ва бошқа воситачиларга берган.

Ўтган ҳафта «Washington Post» газетаси АҚШ, Исроил ва ХАМАС  гаровда ушлаб турилганларни озод қилиш шарти билан Ғазо секторида жангларни беш кунга тўхтатиш бўйича келишувга эришаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.