Американинг Конституцион ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқи маркази – “Center for Constitutional Rights” душанба куни фаластинликлар номидан Фаластин – Исроил зиддияти асносида Исроилга ёрдам бергани учун АҚШ Президенти Жо Байден, давлат котиби Энтони Блинкен ва Пентагон раҳбари Ллойд Остин устидан судга ёзма мурожаат қилди. Аризада “жавобгарлар” Ғазо секторида зўравонликни қўллаб-қувватлаётгани таъкидланган.
– АҚШ Исроилга қурол етказиб бериш ва ушбу мамлакатни дипломатик ҳимоя қилиш йўли билан анклавда зўравонлик кучайишига бевосита кўмаклашмоқда, – дейилган марказ сайтида эълон қилинган хабарда. – АҚШ ушбу ҳаракати билан геноцид жиноятининг олдини олиш ва шундай қилмишга жазо белгилаш тўғрисидаги Конвенциянинг 1-банди шартини бузмоқда. Байден, Блинкен ва Остин устидан судга ариза топширилди. Улар Исроилга таъсири бўла туриб, геноциднинг олдини олмади.