“Украина мудофаа саноати” давлат концерни раҳбари Герман Сметанин “Экономическая правда” нашрига берган интервьюсида корхона “Shahed-136” русумли камикадзе-дронини тизимли равишда ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини маълум қилди.
– “Shahed” дронлари хорижий хусусий компания билан кооперация асосида ишлаб чиқарилмоқда, – деди Сметанин. – Муҳими бундай учоқ парвоз қилади ва портлайди. Мудофаа кучларидан буюртма тушяпти.
Таъкидланишича, ҳозир янада мураккаб ва қиммат, юқори тавсифга эга қурилмалар ишлаб чиқаришга ҳам эътибор қаратилмоқда.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Украина дрони ғарб йўлдоши маълумоти билан таъминланмаганда, бунчалик узоқ масофага уча олмасди, дея баёнот берганди.