Россия Мисрга Ғазо сектори аҳолиси учун гуманитар ёрдамнинг учинчи тўпламини жўнатди. Бу ҳақда РФ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида айтилган.
Баёнотга кўра, тегишли департаментнинг иккита махсус самолёти Фаластин анклави аҳолиси учун 60 тонна гуманитар юк етказади.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ил-76 самолёти Грозний халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилди. Ҳаво кемаси саҳнида озиқ-овқат, тўшак-ёстиқ ва шахсий гигиена воситалари мавжуд. Тадбир Президент Владимир Путин кўрсатмаси асосида амалга оширилмоқда.
Инсонпарварлик юки Миср Қизил Ярим Ой жамиятига топширилади ва кейин Ғазо аҳолисига етказилади.