Келажакда сунъий интеллект (СИ) хавсизлик учун сезиларли даражада таҳдид туғдиради, мавжуд муаммони янада чуқурлаштиради. Ушбу фикр Буюк Британия ҳукумати томонидан мамлакатда бўлиб ўтадиган СИ хавфсизлиги саммити арафасида тайёрланган ҳисоботда келтирилган.
– Генеративли сунъий интеллект хавфсизлик учун таҳдидни сезиларли даражада оширади, – дейилади маърузада. – 2025 йилга келиб бундай СИ янги таҳдид яратишидан кўра, мавжуд муаммони чуқурлаштириши эҳтимоли кучли.
Таъкидланишича, СИ кутилмаган қўшимча таҳдид пайдо қилиши ҳам мумкин. Масалан, 2030 йилга келиб террорчи гуруҳлар биологик қурол ишлаб чиқиш учун СИдан фойдалана бошлаши мумкин.
Аввалроқ БМТ инсон ҳуқуқи бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк сунъий интеллект матнни ёки тасвирни қайта жонлаштириш имконига эга бўлиши ва инсоният учун улкан хавф туғдириши мумкинлигини айтган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳам инсониятни сунъий интеллектдан фойдаланишда эҳтиёт бўлишга чақирган.