АҚШ денгиз пиёдалари оғир юк ташийдиган ва разведка олиб бора оладиган робот-итларни синовдан ўтказмоқда, деб хабар тарқатди “Fox News” телеканали.
“Сунъий интеллектга эга тўрт оёқли восита” танкка қарши ишлатиладиган қурол олиб юради. Қолаверса, “темир ит”ни кенг қамровли видеокамера, нишонга оладиган лазер каби техника билан жиҳозлаш мумкин.
Қурилмадан оғир юкни ташиш, жойни разведка қилиш ва ҳатто, ўт очиш мақсадида фойдаланиш режалаштирилмоқда.
“Робот-ит” овозли буйруққа итоат этади, соатига 16 километр тезлик билан югуради, баландликдан ошиб ўтади.