ХХР ҳукуматининг Яқин Шарқ бўйича махсус элчиси Чжай Цзюнь Фаластин – Исроил зиддияти кескинлашуви билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш учун минтақанинг БАА, Саудия Арабистони, Иордания каби мамлакатларига сафар қилишни режалаштирмоқда.
Хитой Марказий телевидениеси Элчининг қуйидаги интервьюсини эфирга берган:
– Куни кеча Қатарда ва Мисрда бўлдим, Қоҳирада ташкил этилган тинчлик саммитида иштирок этдим. Энди минтақанинг бошқа мамлакатларига бораман. Мақсадимиз – ушбу давлатлар билан ўт очишни тўхтатиш, зўравонликка барҳам бериш ва вазиятни юмшатиш бўйича ҳаракатларимизни мувофиқлаштириб бориш.