Аэрофазовий ва ҳарбий техника намойиш қилинадиган халқаро “ADEX-2023” кўргазмаси Соннам шаҳридаги авиация қўналғассида очилади. Ташкилотчилар маълум қилишича, бу йилги анжуман иштирокчи компаниялар, стендлар ва меҳмонлар сонига кўра энг йирик тадбирга айланиши кутиляпти.
Илк бор 1996 йил бўлиб ўтган, шундан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган “ADEX” бу гал 35 мамлакатдан 550 компанияни тўплайди. Жанубий Кореянинг 347 корхонаси орасида “Hyundai Rotem”, “Hanwha”, “KAI” (Korea Aerospace Industries) каби таниқли брендлар бор.
Режага мувофиқ, тадбирни бевосита томоша қилувчилар 300 минг кишига етади. Аввалги кўргазмага 120 минг киши келган.
Кўргазмада турли авиация техникаси, жумладан замонавий қирувчи самолёт, вертолёт, учувчисиз учар қурилмалар намойиш қилинади. Жамоатчилик Корея Республикасида ишлаб чиқарилган илк қирувчи самолёт – “KF-21” парвозига ҳам гувоҳ бўлади. Бундан ташқари, Американинг душман сезмайдиган “F-22 Raptor” қирувчи самолёти, радио электрон кураш самолёти “EA-18G Growler”, “F-35A”, “F-16”, “F-15K” қирувчи самолётлари, разведкачи самолёт “U-2”, “A-10” ва “FA-50” ҳужум самолёти ҳам намойиш қилинади. Меҳмонлар “AH-64E Apache” ва “CH-47D Chinook” вертолётларини ёнидан туриб кузатиш имконига эга бўладилар.
Жанубий Корея ўзининг “K2” танки ҳамда ўзи юрадиган “K9A1” замбарак қурилмасини мутахассислар ҳукмига ҳавола қилишни режалаштирган. Хуллас, кўргазмага ҳавода ва ерда ҳаракатланадиган қуролларнинг 100 дан ортиқ намунаси тақдим этилган.
С.Раҳимов,
ЎзА