Хитой “Камар ва йўл”ни биргаликда қуриш – ягона инсоният ҳамжамиятини шакллантиришнинг муҳим амалиёти” номли оқ китобни эълон қилди.

“Синьхуа” агентлиги ёзишича, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши матбуот девони томонидан тайёрланган мазкур асарда “Камар ва йўл” ташаббусининг тамойили, концепцияси, мақсади ва истиқболи баён қилинган. Шу орқали барча мамлакатларга нафақат концептуал асослар, балки биргаликда ривожланиш ва тараққиётга эришишнинг амалий йўллари ҳам тақдим этилган.

Китобда “Камар ва йўл” лойиҳаси умумий маслаҳатлашув, биргаликда бунёд этиш ва фойдаланиш тамойилига асослангани, барча мамлакатлар ягона мақсадга ҳисса қўшиб, шунга яраша фойда оладиган тенг ҳуқуқли аъзо экани таъкидланган. Ташаббус иқтисодий интеграцияни, биргаликда ривожланиш ва ютуқларни баҳам кўришни қўллаб-қувватлайди. Ҳамкорлик даражасини ошириш, самарали инвестиция, сифатли етказиб бериш, барқарор тараққиёт орқали фаровон ҳаётга, олий стандартга эришишни кўзлайди, барча иштирокчилар учун аниқ ва самарали натижаларни таъминлайди.