2024 йил Таиландда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақанинг саралаш босқичида 32 жамоа 8 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашмоқда.
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ва Ироқ термаси саралаш босқичида “Г” гуруҳидан жой олиб, муддатидан олдин Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди. Бугун, 11 октябрь куни ушбу гуруҳда учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда 6 очкодан жамғарган Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўзаро баҳслашади.
Мазкур баҳс соат 18:00 да “Само” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона шаҳрида ўтаётган саралаш босқичида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 1-турда Камбоджани 6:1, 2-турда эса Малайзияни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА