Ханчжоу шаҳрида давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларининг оғир атлетика дастурида вазни 109 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди.

Ушбу беллашувларда Руслан Нуриддинов даст кўтаришда 175 кг, силтаб кўтаришда 216 кг, иккикураш ҳисобида 319 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Акбар Жўраев эса даст кўтаришда 189 килограммлик штангани ўзига бўйсундирган бўлса, силтаб кўтаришда 228 кг, иккикураш натижасига кўра, 417 килограмм натижа қайд этиб, кумуш медаль соҳиби бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА