Хитой мезбонлигида ўтаётган Осиё ўйинларининг бугунги баҳсларида иккинчи олтин медаль қўлга киритилди.

Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Шарифа Давронова 14.09 натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.

Шу тариқа делегациямизнинг олтин медаллари сони 16 тага етди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА