Пойтахтимиздаги Тошкент марказий эко боғида “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги!” шиори остида спорт сайли бўлиб ўтди.
Сайлда спорт фахрийлари, Жаҳон ва Осиё чемпионлари, Олимпиада ўйинлари ғолиб ва совриндорлари иштирок этди. Шунингдек, тадбирда 1 минг 700 нафарга яқин ўқувчи, маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар қатнашди. Сайл давомида Тошкент шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўз чиқишларини намойиш этди.
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА