Ливаннинг Байрут шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3 тадан олтин ва кумуш ҳамда 5 та бронза медалини қўлга киритди. Терма жамоамиз мураббийи Бобур Қўзиев эса мусобақанинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилиб, махсус кубок билан тақдирланди.

Мусобақада  Жавоҳир Алиқулов (-70 кг,) Асад Тоштемиров (-80 кг)  ва Гулжаной Наимова (+65 кг)олтин медалга сазовор бўлди. Финалга қадар барча жангларда ғалаба қозонган Қудрат Хайдаров (-63 кг)  Асад Анваров (+ 80кг) ҳамда Камола Жўраева (-57 кг) кумуш медали билан тақдирланди. Кудратилло Суннатов (-58кг), Зуҳриддин Тоҳиров (-63 кг), Асил Ҳусанов (-70 кг), Қудрат Муҳаммадиев (-80 кг),  Зиёда Исоқова (-47 кг) бронза медалини терма жамоамиз захирасига қўшиб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон пара таэквондочилари жами 11 та медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида 22 давлат орасида иккинчи ўринни эгаллади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири