Токио прокуратураси Япония ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Масатоси Акимотони шамол энергетикаси компаниялари манфаатини қўллаб-қувватлаш мақсадида йирик миқдорда пора олиши тўғрисидаги иш бўйича ҳибсга олди. Бу ҳақда “NHK” телеканали хабар берди. 4 август куни прокуратура ходимлари Акимитонинг хизмат хонасида тинтув ўтказган. Гап тахминан 60 миллион иен – 400 минг долларлик пора хусусида кетмоқда. Айбланувчи 2021 йилдан шу кунгача “Japan Wind Development” компаниясидан пора олиб келгани тусмол қилинган.

Ҳолат туфайли Акимото ТИВ раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилади, ҳукмрон Либерал-демократия партия ноиби мандатидан мосуво қилинади.

2018 йил бу депутат давлат ери, инфратизилма, транспорт ва туризм вазири ўринбосари эди. Мазкур лавозимда пайти у энергияни қайта тиклаш компаниялари учун денгиздан фойдаланишнинг ягона қоидасини жорий қиладиган қонунни қабул қилиш ташаббуси билан чиқади.

Қонун ўша йили ноябрь ойида қабул қилинди ва шамол энергетикаси тараққиёти учун қатор денгиз зоналари ташкил этилди.

Японияда депутат ўз тарафдорлари томонидан тегишли ҳисобот тақдим этиш шарти билан хайрия маблағи олиши мумкин.

“Акимото эса муайян шартни бажармади”, деб ёзди “Asahi Shimbun” нашри.