Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 2024 йилда Кореянинг Пусан шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Улар гуруҳ баҳсларида Шри-Ланкани ва Филиппин терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Афсуски, чорак финалга чиқиш учун Қозоғистон терма жамоасига имкониятни бой берди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси учун ушбу мусобақа омадсиз якунланди. Улар чемпионатда 15 – поғонани қайд этди.
Умид қиламизки, яккалик баҳсларида теннисчиларимиз муваффақиятли иштирок этиб, мамлакатимизга ёруғ юз билан қайтади.
Ж. Тошхўжаев, ЎзА