Туркиянинг Мерсин шаҳрида чақириқ кубогининг жаҳон босқичида гимнастикачиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Қувонарлиси, аёллар ўртасидаги таяниб сакраш баҳсларида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина 13.067 балл тўплаб, олтин медални қўлга киритди.
Спортимиз фахри Оксана Чусовитина эришаётган натижалар ёш спортчиларимиз учун катта ибрат, мамлакатимиз учун эса катта ифтихордир.
Ж. Тошхўжаев, ЎзА