Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг профессор-ўқитувчилар ҳамда курсантлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, академия фахрийси, истеъфодаги подполковник Митякин Иван Павловичнинг хонадонига ташриф буюрди.
Чилонзор туманида яшовчи 94 ёшли подполковник Иван Митякиннинг йўқловдан боши осмонга етди. Фахрий давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик, юксак эътибор учун чексиз миннатдорлигини билдирди.
Отахонга Президентимиз номидан байрам табриги, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Академия оркестри жамоаси томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар фахрий истиқомат қилаётган маҳалла аҳлига хуш кайфият улашди.
Гулноза Бобоева, ЎзА