CNN телеканали АҚШ армияси харидлари бўлими раҳбари Даг Бушга таяниб хабар беришича, Вашингтон Киев учун Abrams танкларининг биринчи партиясини жўнатишга рози бўлган.
“Энди улар Европага етказилади, сўнгра ўқ-дорилари, эҳтиёт қисмлари, ёқилғи қуйиш ва ремонт жиҳозлари билан бирга Украинага жўнатилади”, – дейилади хабарда.
Июль ойи охирида Politico нашри АҚШ Украинага жўнатмоқчи бўлган танкларнинг биринчи партиясига саккизта жанговар машина киради, деб ёзган эди.
Хабарда таъкидланишича, Вашингтон Украинага эскирган M1A1 моделидаги жами 31 та танк жўнатади.