Эртага Falcon 9 ракетаси Starlink тизими глобал Интернет тармоғининг орбитал туркумини тўлдириш учун яна 22 та мини-сунъий йўлдошлар партиясини орбитага олиб чиқади, дея хабар берди SpaceX компанияси.
Учириш Флорида штатидаги АҚШ космик кучлари базасида жойлашган 40-Учириш мажмуасидан Тошкент вақти билан тонги соат 06:00 да амалга оширилади.
Мазкур ҳаракат Starlink лойиҳаси доирасида 2019 йил май ойидан буён интернет сунъий йўлдошларининг 98-, жорий йил ҳисобидан 29- учирилиши бўлади. SpaceX аллақачон орбитага ушбу сунъий йўлдошларнинг 4,8 мингдан зиёдини чиқарган. Улардан баъзилари муваффақиятсизликка учраган, айримлари эса орбитадан чиқиб кетган.
Қайд этилишича, айни пайт орбитада 4,5 мингдан кўп қурилма иш ҳолатида қолмоқда.
ЎзА