Бугун, 4 август куни Хитойнинг Чэнду шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида 17 нафар спортчимиз қиличбозлик, теннис, таэквондо ва енгил атлетика мусобақаларида иштирок этади.
Енгил атлетикачимиз Барнохон Сайфуллаева баландликка сакраш дастуридаги саралаш баҳсларида иштирок этса, қиличбозларимиздан Анвархон Солихўжаев, Аҳмадиллохон Солихўжаев, Мухаммад Юсуф Асранов, Иляс Молина рапира йўналишининг яккалик, Гулистан Пердебаева, Зайнаб Дайибекова, Айсулу Уснатдинова сабля йўналишининг яккалик беллашувларида ўз омадларини синаб кўради.
Шунингдек, таэквондочиларимиз Озода Собиржонова, Феруза Содиқова, Беҳруз Исаев, Диёр Тўхлибоев, Нажмиддин Қосимхўжаев, Шуҳрат Салаев медаллар учун Универсиада даянига чиқса, теннисчимиз Сергей Фомин АҚШ вакили Кралл Вилиам Эрик билан чорак финал ўйинини ўтказади.
Айни чоғда юртимиз талаба-спортчилари 11 та медаль жамғарди. Универсиада ўйинлари 8 августга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА