Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
Қатар давлати расмий ахборот агентлиги – QNA саҳифасида мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва ушбу давлатнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим ўртасидаги учрашув ҳақида мақола эълон қилинди.
Нашрда суҳбатдошлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масаласини муҳокама қилгани таъкидланади.
– Элчи жанобларини қабул қилишдан мамнунман, – деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Кейинги йилларда икки томонлама алоқа изчил юксалиш хусусиятини намоён этган ҳолда, халқларимиз манфаатига хизмат қиладиган кўплаб истиқболли қўшма лойиҳалар кун тартибига қўйилмоқда.
ЎзА