Туркия Украина бўйича воситачи бўлишга тайёр, лекин ҳозирча бундай таклиф тушмади, деди Президент Режеп Таййип Эрдоған.

– Агар томонлар бизнинг воситачилик қилиш таклифимизни қабул қилса, биз дарҳол ушбу вазифани бажаришга киришамиз, – деди Эрдоған НАТО саммити якуни бўйича уюштирилган матбуот анжуманида. – Туркия бу масалада бор салоҳиятини ишга солишга тайёр.  

НАТО саммити 11-12 июль кунлари Вильнюсда бўлиб ўтди. Олий даражадаги тадбирда Альянсга аъзо барча мамлакатлар етакчилари, жумладан, АҚШ Президенти Жо Байден ҳам иштирок этди.

“Биз РФ ва Украина етакчилари билан учрашиб турган ягона мамлакатмиз”, – таъкидлади Туркия етакчиси.