АҚШ ва Туркия Президентлари Жо Байден ва Режеп Таййип Эрдоған Вильнюс саммити доирасида учрашиб, Украинани қўллаб-қувватлаш, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Швециянинг Шимолий Атлантика альянсига қўшилиши масалаларини муҳокама қилишган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Баёнотда Байден Эрдоғанни Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш учун парламентга тақдим этиш бўйича келишувга эришгани билан табриклади, дейилади.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик механизм доирасидаги маслаҳатлашувнинг сўнгги даврасини олқишлаш, мудофаа ва иқтисодиёт соҳаларидаги устувор масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган. Шунингдек, етакчилар Украинани доимий қўллаб-қувватлаш ва барқарорликни таъминлаш муҳим эканини таъкидлаган.

 

ЎзА