Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш жараёнини тўлиқ якунлади. Бу ҳақда қўшни давлат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Aйбек Смадияров маълум қилган.

“Казинформ” хабарига кўра, 2023 йил 4 июлда “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қозоғистон – Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида”ги битим кучга кирди.

Ҳужжат 2022 йил 2 декабрь куни Тошкент шаҳрида икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган ва парламентлар томонидан ратификация қилинган. Мазкур келишув 19 йил давом этган жараён охирига етказилганини англатади. Узунлиги 2357 км чегара 1301 чегара белгиси билан ажратилди ва саккиз минг саҳифадан зиёд демаркация ҳужжатида акс эттирилди.

ЎзА