Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаев 9 июль куни Тошкент шаҳридаги 583-сайлов участкасига оиласи билан бирга ташриф буюриб, овоз берди.

Мазкур участкада 1 минг 720 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Улардан 49 нафари муддатидан олдин овоз берди. Шунингдек, илк овоз беришда қатнашаётган ёшлар сони 18 нафарни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий қонунчилигимиз ва халқаро меъёрларга тўла мос ҳолда, ошкоралик ва очиқлик принциплари асосида ўтмоқда.

Сайлов давом этмоқда.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА мухбири