Бугунги кунга келиб, ижтимоий тармоқларда мавзу ва муаммо қолиб шахсга нисбатан ҳақоратли изоҳларни кўп учратамиз. Афсуски, бу инсон шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситилиши сифатида баҳоланиб, жиноий жавобгарликкача тортилиши мумкинлигини кўпчилик ўйлаб ҳам кўрмайди.
Ҳақорат қилиш – сўкиниш, камситиш, турли хил қилиқлар қилиш орқали ва бошқа шаклларда ифодаланиб, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ерга уришга қаратилган бўлади. Маълум бир гапни ҳақорат деб ҳисоблашда у гапнинг ҳақиқатга мос ёки ёлғон эканлиги аҳамиятли эмас, унинг беодоб шаклда, ахлоқ нормаларига зид равишда ифода этилиши муҳим. Масалан, ногиронлиги маълум бўлган инсонга “сен чўлоқ, мажруҳсан”, дейиш мазмунан ҳақиқатга мос келар, лекин бу беодобларча бировни шаъни ва қадр-қимматини камситиб айтилаётгани туфайли ҳақорат ҳисобланиши керак.
Батафсил маълумотни мутахассисдан эшитсак.
М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА