Транспорт бўйича конференциянинг иккинчи қисми “Ўзаро боғлиқликни барча транспорт соҳаларда ривожлантириш: долзарб таклифлар ва ечимлар” масаласи муҳокамасига бағишланди.

Йиғилишда хорижий экспертлар ўзаро боғлиқликни барча транспорт соҳаларда ривожлантириш, янги транспорт коридорларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр билдирди:

Қирғиз Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазири Тилек Текебаев:

Министр транспорта и коммуникаций Кыргызской Республики Текебаев Тилек Кыдырмаевич | Министерство транспорта и коммуникаций Кыргызской Республики

Транспорт-инфратузилмавий коммуникацияларни такомиллаштириш ва Марказий Осиёга халқаро транзит юк ташувчиларини жалб этиш минтақа давлатларини бирлаштирувчи энг муҳим йўналишлардан биридир. Шу маънода “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳасининг амалга оширилиши Марказий Осиёни бутун бир логистика хабига, яъни жаҳоннинг муҳим  бозорига айлантиришга ҳисса қўшиши билан аҳамиятли.

Латвия Республикаси транспорт вазирлиги Давлат котиби ўринбосари Улдис Рейманис:

Улдис РЕЙМАНИС, заместитель министра транспорта Латвии - гость студии ТРАНСПОРТ и ЛОГИСТИКА 2018 - YouTube

Европа ва Осиё ўртасида халқаро савдони ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш ва фаровонликни таъминлашда транспорт ва логистиканинг роли муҳим.

“Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида интермодал ва мультимодал трансчегаравий ва транзит транспорт хизматлари кўрсатишни ривожлантириш, шунингдек,  Болтиқ денгизи мультимодал коридори орқали Европа Иттифоқидан Марказий Осиё мамлакатлари учун етказиб бериш занжири салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш долзарб вазифа. Айнан, транспорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигимиз ушбу вазифани уддалашга хизмат қилмоқда.

 

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА