Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев АҚШ мустақиллик куни муносабати билан америкалик ҳамкасби Жо Байденга жўнатган табрик хатида, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди, дейилади қардош мамлакат етакчиси матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Тоқаев мактубида Қозоғистон ва Америка хавфсизликни таъминлаш, энергетика, инвестиция, иқлим ўзгаришига қарши кураш ҳамда икки халқ муносабатини янада яхшилаш мақсадида ўзаро стратегик ҳамкорликни босқичма-босқич ривожлантираётганини таъкидлаган.

Қозоғистон раҳбари келгусида барча соҳадаги ҳамкорлик муваффақиятли кечишига ҳам ишонч билдирган.