Статистика агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонга 2023 йилнинг 5 ойида 10 та хорижий давлатдан электромобиль импорт қилинган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2846 тага ёки қарийб 4 баробарга ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида энг кўп Хитойдан электромобиль импорт қилган.
Энг кўп электромобиль импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 3 480 та
— Гонконг – 256 та
— Германия – 42 та
— БАА – 16 та
— Корея – 11 та
— АҚШ – 6 та
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 2 минг 180 дона электромобиль импорт қилган.
Ш.Маматуропова, ЎзА